Uzbekistan Airways самолётлари Афғонистон ҳаво ҳудудини четлаб учишни бошлади
Uzbekistan Airways бошқа авиакомпаниялар самолётлари қатори Афғонистон ҳудудини айланиб ўтишни бошлади
Кеча "Ўзбекистон эйрвейс" авиакомпаниянинг Boeing 787-8 Dreamliner, UK-78706 самолёти Афғонистон ҳаво ҳудудини четлаб ўтиб, Тошкент—Деҳли—Тошкент йўналиши бўйича HY-421 / HY-422 рейсларини амалга оширди.
«Афтидан, парвоз давомийлиги узайди — одатда, бу (бир томонлама) парвоз, тахминан, 2,5 соат давом этган бўлса, бугун учиш вақти 3 соат 53 минутни ташкил этди», — деб қайд этилган Дарё хабарида.
Uzbekistan Airways Тошкент—Деҳли—Тошкент йўналиши бўйича парвозларни ҳафтада бир маротаба — сешанба кунлари амалга оширади. Ушбу йўналиш 5 мартдан қайта тикланганди. Ўшанда парвозлар ҳафтада икки марта — сешанба ва жума кунлари амалга ошириларди. 18 июлдан бошлаб эса Ҳиндистонда юзага келган эпидемиологик вазият муносабати билан жума кунлари амалга ошириладиган рейслар бекор этилди.