Афғонистоннинг янги элчиси Тошкентда ўз фаолиятини бошлади
октябр 10, 2024 13:57 Asia/Tashkent
Афғонистоннинг янгги элчиси Абдул Ғаффор Теравий Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатида фаолиятини бошлади.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ҳам Афғонистон элчиси билан учрашув ўтказди.
Аҳрор.уз сайтига кўра, Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов ўз Telegram-каналида: “ Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги муштарак тарих ва фаровонлик манфаатлари барча соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларимизни ривожлантиришга туртки бўлиб хизмат қилмоқда. Бугунги учрашувимиз давомида икки томонлама, минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдик”, — деб ёзди.