август 23, 2021 10:12 Asia/Tashkent
  • Германия бир ҳафта ичида Ўзбекистон орқали Афғонистондан 2 мингдан ортиқ фуқарони эвакуация қилди
    Германия бир ҳафта ичида Ўзбекистон орқали Афғонистондан 2 мингдан ортиқ фуқарони эвакуация қилди

Германия ўтган ҳафта давомида Тошкент орқали Афғонистондан 2 мингдан ортиқ фуқарони эвакуация қилганини Германия ТИВ матбуот хизмати хабар қилган.

Манбага таяниб, Дарё сайтининг хабар қилишича, Германия, Европа Иттифоқи ва Афғонистон фуқаролари 22 август кунига қадар 18 та авиарейс билан Кобулдан Тошкентга олиб келинган.

«Эвакуация қилинаётганлар аэропортда зарур маҳсулотлар ва дорилар билан таъминланмоқда, шунингдек, COVID-19 га тест топширилгач, Германияга махсус рейсларда юбориляпти», — дейилади хабарда.

Кобулдан ҳарбий самолётлар эвакуацияни амалга ошираётган бўлса, Тошкентдан эса фуқаролар Lufthansa ва Uzbekistan Airways орқали олиб кетилмоқда.

Ёрлиқ