Россиядан Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш мақсадида иккита рейс қўйлга қўйилади
август 25, 2021 10:07 Asia/Tashkent
Пандемия даврида Россия ҳудудида қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ махсус рейсларни йўлга қўймоқда
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига таяниб, Дарё сайтининг хабар қилишича, 27 август куни соат 20:57 да 483-сонли йўловчи поезди Волжский—Тошкент йўналишида;
30 август куни соат 12:35 да 446-сонли йўловчи поезди Толятти—Тошкент йўналишида ҳаракатини амалга оширади.
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги поездларга фақат бир томонга, яъни Волжский—Тошкент ҳамда Толятти—Тошкент йўналишларига чипталар сотилади.
Ёрлиқ