Шавкат Мирзиёев Покистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди
(last modified Thu, 26 Aug 2021 05:13:12 GMT )
август 26, 2021 10:13 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Покистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди
    Шавкат Мирзиёев Покистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Кеча Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайшийни қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари жадал суръатлар билан ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. 2021 йилнинг июль ойида Тошкент шаҳрида ўтган олий даражадаги музокаралар стратегик шериклик принципларига асосланган икки томонлама ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб берди.

Ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайший Покистон бош вазири Имрон Хоннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда Ўзбекистон етакчисига минтақада барқарорлик ва равнақни таъминлаш борасидаги фаол саъй-ҳаракатлари учун самимий миннатдорлик билдирди деб хабар қилмоқда Дарё сайти.

Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Афғонистондаги вазият ривожига алоҳида эътибор қаратилди. Минтақавий хавфсизликни таъминлаш жиҳатлари юзасидан яқин идоралараро алоқалар ва алмашинувларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

Шунингдек, Термиз—Мозори-Шариф—Кобул—Пешовар темир йўлини қуриш лойиҳасини биргаликда янада илгари суришга интилиш қатъий эканлиги тасдиқланди.

Кеча  шунингдек Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳам Маҳмуд Қурайший билан учрашиб мулоқт қилди.

Музокаралар чоғида кўп қиррали Ўзбекистон—Покистон стратегик шериклик муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ёрлиқ