август 28, 2021 10:18 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон мустақиллиги арафасида 215 нафар маҳкумни афв этилди
    Ўзбекистон мустақиллиги арафасида 215 нафар маҳкумни афв этилди

Ўзбекистон мустақиллиги арафасида 27 август куни «Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Мирзиёев фармони  Мустақиллик байрами арафасида давлат томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида қабул қилинган деб хабар қилган Дарё сайти.

Фармонга мувофиқ, Конституциянинг 93-моддаси 23-бандига (Ўзбекистон Президенти амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдимнома киритади ва Ўзбекистон Республикасининг судлари томонидан ҳукм қилинган шахсларни афв этади) асосан содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 215 нафар шахс афв этилган.

Афв этилган шахсларнинг 3 нафари асосий жазодан озод этилди, 127 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 12 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 73 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазоси муддатлари қисқартирилган.

Афв этилганларнинг 14 нафарини аёллар, 12 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 69 нафарини чет давлат фуқаролари, 15 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.

Ёрлиқ