Токио Паралимпиадаси: Ўзбекистон паралимпиячилари яна битта олтин ва бронза медални қўлга киритдилар
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i64792-Токио_Паралимпиадаси_Ўзбекистон_паралимпиячилари_яна_битта_олтин_ва_бронза_медални_қўлга_киритдилар
Токио шаҳрида давом этаётган XVI ёзги Паралимпия ўйинларининг олтинчи кунги баҳслари Ўзбекистон вакиллари учун омадли бошланди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
август 30, 2021 09:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон паралимпиячилари яна битта олтин ва бронза медални қўлга киритдилар
    Ўзбекистон паралимпиячилари яна битта олтин ва бронза медални қўлга киритдилар

Токио шаҳрида давом этаётган XVI ёзги Паралимпия ўйинларининг олтинчи кунги баҳслари Ўзбекистон вакиллари учун омадли бошланди.

Бобуржон Омонов Паралимпия рекордини янгилаган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. Спортчи ядрони 14.06 метр масофага улоқтиришга муваффақ бўлди деб хабар қилмоқда Спутник сайти..

Яна бир пара-енгил атлетикачи Нурхон Қурбонова F54 тоифасида кечган баҳсда Қурбонова 7.77 метр натижа қайд этиб, шахсий кўрсаткичини янгилади ва бронза медалига эга чиқди.