Тошкентда Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банкининг президентини қабул қилди
(last modified Fri, 03 Sep 2021 08:32:12 GMT )
сентябр 03, 2021 13:32 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банкининг президентини қабул қилди
    Тошкентда Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банкининг президентини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев кеча Тошкентда ўтаётган Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилиши доирасида Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон Ал-Жассирни қабул қилди.

Мирзиёев ва Сулаймон Ал-Жассир учрашуви аввалида ИТБ президенти Ўзбекистон раҳбари ва халқини мустақилликнинг 30 йиллиги билан қутлаб, бардавом тараққиёт, фаровонлик ва равнақ

Пандемия бошланганидан буён илк бор Банкнинг энг муҳим тадбири шу кунларда Тошкентда жонли равишда ўтказилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Юқори даражадаги ушбу форумда ИТБга аъзо мамлакатлар ҳукуматлари вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, ишбилармон доиралар ва нуфузли экспертлар, оммавий ахборот воситалари иштирок этмоқда. Онлайн ва оффлайн шаклдаги тадбирларда 4,5 минг нафарга яқин делегат қатнашмоқда.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди ва кўп қиррали шерикликни кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ёрлиқ