Эрон иштирокида Ўзбекистон Маданий мерос ҳафталиги ўз ишини бошлади
Эрон ислом респбилкаси иштирокида 13-21 сентябрь кунлари Тошкент, Хива ва Нукус шаҳарларида Маданий мерос ҳафталиги бўли ўтади.
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан ташкил этилган мазкур анжуманда олимлар, тадқиқотчилар, қўлёзмалар ва миниатюралар бўйича мутахассислар, хорижий экспертлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади деб хабар қилган Хабар сайти.
Маданий мерос ҳафталиги доирасида «Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш – замонавий босқичда» мавзусидаги V Халқаро конгресс ҳам ўтказилади.
Бутунжаҳон жамиятининг навбатдаги конгрессида мамлакатимиздан, шунингдек, Россия, АҚШ, Германия, Италия, Венгрия, Франция, Буюк Британияя, Туркия, Япония, Албания, Австрия, Афғонистон, Қозоғистон, Греция, Ҳиндистон, Иордания, Эрон, Хитой, Ливан, Мўғулистон, БАА, Нидерландия, Украина, Польша сингари 40 га яқин мамлакатдан 300 нафар тарихчи ва шарқшунос олимлар иштирок этиши кутилмоқда.