Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Душанбега сафар қилди
(last modified Thu, 16 Sep 2021 10:14:07 GMT )
сентябр 16, 2021 15:14 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Душанбега сафар қилди
    Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Душанбега сафар қилди

Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Душанбега борди.

ШҲТ саммитида ташкилотга аъзо мамлакатлар, кузатувчи мақомидаги ва мулоқот бўйича шерик давлатлар, халқаро ташкилотлар делегациялари раҳбарлари иштирок этади деб хабар қилган Кун сайти.

Саммитнинг биринчи куни, 16 сентябрда Шавкат Мирзиёев ташкилотга раислик қилаётган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Покистон бош вазири Имрон Хон билан, 17 сентябрь куни эса Эрон президенти Иброҳим Раисий билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши ҳам кўзда тутилган эди. Бироқ у атрофидаги одамларда коронавирус аниқлангани сабабли ўзини яккалаш режимига киргани учун саммитда видеоконференцалоқа шаклида қатнашади.

 

Ёрлиқ