сентябр 21, 2021 10:11 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти сайлови бўйича президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти бошланди
    Ўзбекистон президенти сайлови бўйича президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти бошланди

Кеча 20 сентябр Ўзбекистон президенти сайлови бўйича президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотига старт берилди.

Ўзбекистон президенти сайлови бўйича президентликка номзодлар учун сайловолди ташвиқоти даврида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг республика телерадиоканалларида бепул ажратиладиган эфир ҳажми ва вақти, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг маҳаллий телерадиоканалларида бепул ажратиладиган эфир ҳажми ва вақти, “Янги Ўзбекистон”, “Правда Востока”, “Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Овози тожик”, “Нурлы жол” газеталарида бепул ажратиладиган нашр майдони, маҳаллий газеталарда бепул ажратиладиган нашр майдони тасдиқланган.

Сайловолди ташвиқоти даврида Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишлари қуйидаги тартибда амалга оширилади:

биринчи – Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод – Нарзулло Обломуродов;

иккинчи – Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод – Мақсуда Ворисова;

учинчи – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод – Шавкат Мирзиёев;

тўртинчи – Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод – Алишер Қодиров;

бешинчи – Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод – Баҳром Абдуҳалимов.

Оммавий ахборот воситалари сайловолди ташвиқоти даврида бепул ажратиладиган эфир вақти ва нашр майдони доирасида номзодларнинг сайловолди ташвиқоти даврида чиқишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиши, янгиликлар дастурларида ва бошқа ахборот материалларида номзодларнинг сайловолди тадбирларини ёритишда тенглик принципига риоя қилиши, бепул ажратилган эфир вақти ва нашр майдони доирасида эфирга узатилаётган ҳамда чоп этилаётган сайловолди ташвиқоти материалларини улар сайловолди ташвиқоти материаллари эканини қайд этиб бориши белгиланди.

Ёрлиқ