Ўзбекистон ДХХ 23 йилдан буён қидирувда бўлган террорчини қўлга олди
-
Ўзбекистон ДХХ 23 йилдан буён қидирувда бўлган террорчини қўлга олди
ДХХ томонидан “Туркистон ислом ҳаракати” (ТИҲ) халқаро террорчилик ташкилоти аъзоси, Ўзбекистон ҳудудида ўта оғир жиноятлар содир этган ва 23 йилдан буён қидирувда бўлган фуқаро Ю.Ж. хорижда қўлга олиниб Ўзбекистонга олиб келинди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, 1969 йил Тошкент вилоятида туғилган ушбу шахс 1998 йилнинг бошларида Чеченистонга бориб, иорданиялик Амир Хаттоб томонидан ташкил қилинган жангарилар лагерида махсус тайёргарликдан ўтган ва ўша йилнинг охирларида Афғонистондаги ТИҲ халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилган.
1999 йилнинг январь ойида ташкилот етакчиларининг кўрсатмаси билан у айланма йўллар орқали Тошкент шаҳрига келиб, бадавлат одамларнинг уйларида босқинчиликларни амалга оширган. Уларнинг пул ва қимматбаҳо буюмларини ўзлаштириб, Афғонистондаги ТИҲ етакчиларига юборган.
у 1998—2006 йилларда хорижий давлатлардаги халқаро террористик ташкилотлар сафида жанговар ҳаракатларда қатнашган.
Ҳозирда Ю.Ж.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1999 йил 16 февралда Тошкентда, шу жумладан, Мустақиллик майдонидаги ҳукумат биноси яқинида бир қатор кучли портлашлар содир бўлган эди. Расмий маълумотларга кўра, 13 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ одам жароҳатланган.