Ўзбекистон элчиси “Толибон” гуруҳи ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси билан учрашди
(last modified Sun, 03 Oct 2021 05:52:50 GMT )
октябр 03, 2021 10:52 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон элчиси “Толибон” гуруҳи ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси билан учрашди
    Ўзбекистон элчиси “Толибон” гуруҳи ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси билан учрашди

Кеча Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов бошчилигидаги делегация бугун, Кобулда “Толибон” ташқи ишлар вазири в.б. Амирхон Муттақий билан мулоқот қилди.

Толибон” сиёсий офиси расмийси Twitter'да берган маълумоти асосида, учрашувда икки томонлама муносабатлар, хусусан, Мозори Шариф ва Қобул аэропортларини реконструкция қилиш масалалари муҳокама қилинган.

Икки давлат ўртасида авиақатновларни тиклаш масаласида ҳам ижобий суҳбат бўлгани қайд этилган.

Амирхон Муттақий Ўзбекистонга икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш умидини бергани учун миннатдорчилик билдирган.

Ёрлиқ