Россия Ўзбекистонга 146 миллион кредит ажратади
(last modified Sun, 03 Oct 2021 07:34:50 GMT )
октябр 03, 2021 12:34 Asia/Tashkent
  • Россия Ўзбекистонга 146 миллион кредит ажратади
    Россия Ўзбекистонга 146 миллион кредит ажратади

Россия Ташқи иқтисодий банки ва Ўзбекистон Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанлд ва Сурхондарё вилоятларида 95 та сув насос станциясини реконструкция қилишни молиялаштириш учун кредит шартномасини имзоладилар.

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 213 миллион  500 минг еврога тенгдир. Бу маблағдан 146 миллион 100 минг евроси Россия Ташқи иқтисодий банкининг кредити  ҳисобидан ва 67 миллион 400 минг евроси Ўзбекистон бюджетидан молиялаштиишлиши кутилмоқда.

Хабарга биноан  ҳозирда Ўзбекистоннинг суғориладиган еаларнинг 50% dан кўпроғи 1600 та насос станцияси томонидан таъминланади. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда 70% дан ортиқ насос станциялари узоқ муддат фойдаланиши натижасида эскирган.

Энергия тежайдиган насос ускуналарини ўрнатиш орқали замонавий насос станцияларини ташкил қилиш шунингдек насос станцияларини автоматик бошқариш тизимлардан фойдаланиш Ўзбекистон сув ресурсларини ривожлантириш доирасида энг муҳим вазифаларидан биридир.