октябр 08, 2021 10:05 Asia/Tashkent
  • Сирдарёни Тожикистон орқали Фарғона водийси билан боғловчи 4та автобус йўналиши очилади

Сирдарё вилоятида келгуси беш йилда 2,6 минг километр автомобиль йўллари ва кўчалар, 141 та кўприкни қуриш ва таъмирлаш ишлари бажарилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

“Жамоат транспорти етиб бормаган 22 та аҳоли пунктига автобус қатновлари йўлга қўйилади. Вилоятни, Тожикистон орқали Фарғона водийси билан боғловчи 4 та транзит автобус йўналишлари жорий қилинади. 

Таълим соҳаси салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар изчил давом эттирилади. Вилоятда келгуси беш йилда 31 та давлат ва давлат-хусусий шериклик, 209 та оилавий боғча ташкил этилади. 

Айниқса, мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган 8 та маҳаллада 60 та оилавий боғча очилади. Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба ва Ховос туманлари учун белгиланган ота-оналар тўлови миқдорини икки баробар пасайтириш бўйича берилган имтиёз 2025 йилгача узайтирилади. Бу ишлар ҳисобига мактабгача таълим қамрови 80 фоиздан – 90 фоизга етказилади.

Умуман, келгуси беш йилда ўрта мактабларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича янги дастур қабул қилинади. Дастур доирасида, мактаб биноларини қуриш, жиҳозлаш ва санитар талаблар илғор хорижий тажрибалар асосида, қайта кўриб чиқилади. Шунингдек, ўқувчиларнинг кун давомида вақтини мазмунли ўтказишни назарда тутувчи алоҳида ўқув ва тўгараклар дастури ишлаб чиқилади”, деди президентликка номзод.

Ёрлиқ