Бугун эрталаб Ўзбекистон президенти сайловларида овоз бериш жараёни старт олди
Бугун 24 октябр куни соат 08.00да президент сайловларида овоз бериш жараёни старт олди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири Яккасарой туманидаги 552-сайлов участкасидан.
Ўзбекистон пойтахт Тошкент шаҳрида ташкил этилган сайлов участкалари сони 822 тани ташкил этади. Улардан 79 таси Тошкентдаги касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасалари ҳамда ҳарбий қисмларда жойлашган деб хабар қилган Спутник сайти.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жами 10 минг 761 та сайлов участкалари тузилган.
Барча сайлов участкаларига кириш жойларида пандуслар ўрнатилган, сайлов участкаларининг ичида ногиронлиги бўлган сайловчилар эркин ва тўсиқларсиз ҳаракатланиши учун шароит яратилган.
Ўзбекистон президенти сайловига оид ахборот материаллари, жумладан, президентликка номзодларнинг биографиялари ва сайловолди дастурлари Брайль алифбосида чоп этилган.
Сайлов бюллетенлари учун Брайль алифбосида трафаретлар тайёрланиб, ҳар бир сайлов участкасига 2 донадан етказиб берилиши таъминланган.