Ўзбекистон МСК: соат 11:00га қадар сайловчиларнинг 33,6 фоизи овоз берди
-
Ўзбекистон МСК: соат 11:00га қадар сайловчиларнинг 33,6 фоизи овоз берди
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси мамлакатда 11:00га қадар сайловчиларнинг 33,6 фоизи овоз берганини маълум қилди.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси соат 11:00га қадар овоз берган сайловчилар кўрсаткичини эълон қилди. Қайд этилишича, 24 октябрь куни соат 8:00 ва 11:00 оралиғида 6 669 552 нафар сайловчи овоз беришга улгурган. Бу умумий сайловчиларнинг 33,6 фоизидир деб хабар қилган кун сайти.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 96-моддасига мувофиқ, агар сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 33 фоизи овоз беришда иштирок этган бўлса, сайлов ўтган ҳисобланади.
«Демак жорий сайловлар ўтган деб ҳисобланади ва бу билан барча сайлов жараёни иштирокчиларини табриклаймиз», деди Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров.