Ўзбекистон – Германия ҳукуматлараро комиссиясининг тўққизинчи мажлиси бўлиб ўтди
(last modified Mon, 17 Oct 2016 07:50:31 GMT )
октябр 17, 2016 12:50 Asia/Tashkent

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги савдо иқтисодий, технлогия, илм ва маданий ҳамкорликларга оид ҳукуматлараро комиссиясининг тўққизинчи мажлиси ўтказилди.

Форс ахборот агентлигига кўра, мазкур йиғилиш Ўзбекистон ички ишлар вазири муовини Саидкарим Нишонбоев ва  Германиянинг миллий озчиликлар ва муҳожирлар ишларидаги вакили Хартмурт Кошик бошчилигида бўлиб ўтди.

Йиғилишда томонлар Ўзбекистон ва Германия ўртасида ўзаро ишонч ва мустаҳкам алоқаларнинг мавжудлигига ишора илиб, иккитомонлама ҳамкрликларини янада  кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар.

Ўзбекистонда “Vidergeburt” немис маданият маркази фаолият юритмоқдаТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган немис миллатига мансуб фуқаролар масалалари бўйича Ўзбекистон – Германия ҳукуматлараро комиссиясининг тўққизинчи мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради “Жаҳон” АА.Мажлисда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари, ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси С.Нишонбоев, Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Найтхарт Хёфер-Виссинг ва бошқалар Ўзбекистон билан Германия ўртасида ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган муносабатлар қарор топгани, бу ўзаро манфаатли ҳамкорлик ривожига хизмат қилаётганини таъкидладилар

Германия Федератив Республикаси Федерал ҳукуматининг кўчиб ўтганлар ва кам сонли миллатлар масалалари бўйича вакили, ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Хартмурт Кошик Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик қарор топгани, миллий маданий марказлар фаолияти самарали йўлга қўйилганини эътироф этди.

“Ўзбекистонда барча миллат ва элатлар қатори немис миллатига мансуб фуқароларнинг ҳам эмин-эркин яшаши, таълим олиши, меҳнат қилиши, ўз ижодий қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариши учун барча имкониятлар яратилгани бизни жуда қувонтиради. Ўзбекистон билан ҳамкорликни барча соҳалар қатори фан-таълим ва маданий-гуманитар йўналишларда ҳам янада ривожлантириш тарафдоримиз”, — деди у.Бугунги кунда Ўзбекистонда бир юз ўттиздан ортиқ миллат ва элат вакиллари ҳамжиҳат яшаб, турли соҳаларда самарали меҳнат қилмоқда. Тили, урф-одат ва анъаналарини сақлаб, маданиятини ривожлантирмоқда.

Ўзбекистонда “Vidergeburt” немис маданият маркази фаолият юритмоқда. “Ўзбекистон – Германия” вa “Германия – Ўзбекистон” дўстлик жамиятлари халқлар ўртасидаги маданий-маърифий алоқаларни янада ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.Икки мамлакат ҳақида ўзаро кўрсатув ва кўргазмалар намойиш этилмоқда, биргаликда турли маданий тадбирлар ўтказилмоқда. Ўзбекистон Қизил ярим ой, Германия Қизил хоч, Германия техникавий ҳамкорлик жамиятлари ҳамкорлигининг амалий ифодаси бўлган тиббий-ижтимоий марказлар томонидан аҳолига сифатли тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатилмоқда. Тадбирда Ўзбекистонда истиқомат қилувчи немис миллатига мансуб аҳолини тиббий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ўзаро маданий, маърифий ва техник ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Экспертлар ҳам Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Германия ҳукуматлараро комиссиясининг тўққизинчи мажлисини ўтказилганлиги ҳар икки мамлакат учун жуда аҳамиятлидир деб фикр билдиришмоқда.

Германия давлати ҳам Европанинг боқша мамлакатлари каби Ўзбекистоннинг собиқ президенти вафотидан кейин Тошкент давлатининг сиёсатлари ва хатти ҳаракатлари кузатиб бормоқда деб хулоса чиқаришмоқда сиёсий таҳлилчилар.

Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчиси Шавкат Мирзиёев ҳам минтақа ва жаҳон мамлакатлари билан конструкутив  ва самарали ҳамкорликларни йўлга қўйишни таъкидлагани Германия каби мамлакатларни Ўзбекистон билан ўзаро алоқларини янада кенгайтиришга ҳаракат қилишига сабаб бўлаётгани айтилмоқда.

1991 чи йилда шўролар иттифоқини парчаланиб кетиши ва Марказий Осиё ва Қафқоз минтақаларида янги республикларни ташкил этилишидан бери Германия   бу давлатлар билан турли тармоқларда ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ўзбекистонда  немис халқи озчиликларини яшаётгани туфайли Берлин давлати бу мамлакатдаги немис халқи вазиятини яхшилантириш масаласини ҳам кўп мавридларда муҳокама қилади. Ўзбекистон- Германия ҳукуматлараро комиссиясида кўриб чиқалган мавзуларидан бири ҳам айни шу масала эди.

Айтиш керакки 2015 чи йил давомида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги товар айланмаси 521 миллион 500 минг долларни ташкил қилганди.

Жорий йилнинг 7 ойи ичида эса икки мамлакат савдо- иқтисодий айрибошлаш ҳажми 304 миллион 400 минг доларга тенг бўлган. Ҳарбий тармоқларда ҳам Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлик қилишмоқда.

Спутник хабарига кўра, Ўзбекистон-Германия ҳукуматлараро комиссияси якунлари бўйича қўшма коммюнике имзоланди.

Ёрлиқ