Еврокомиссия томонидан Ўзбекистонга 83 миллион евро миқдорида грант ажратилади
(last modified Thu, 04 Nov 2021 06:09:21 GMT )
ноябр 04, 2021 11:09 Asia/Tashkent
  • Еврокомиссия томонидан Ўзбекистонга 83 миллион евро миқдорида грант ажратилади
    Еврокомиссия томонидан Ўзбекистонга 83 миллион евро миқдорида грант ажратилади

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Европа иттифоқининг мамлакатдаги делегацияси билан биргаликда ривожланиш соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича «Ўзбекистон-ЕИ» кичик қўмитасининг ташкил этилган 4-йиғилиши Тошкентда ўтказилди.

Ўзбекистон ва Европа комиссияси йиғилиш кун тартибидаги асосий масалалар 2021-2027 йилларга мўлжалланган янги дастур доирасида Европа комиссияси билан икки томонлама молиявий-техникавий ҳамкорлик истиқболлари ва йўналишларидан иборат бўлди.

Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва “яшил ўсиш”, суд ҳамда транспорт-логистика тизимларининг бошқарув самарадорлигини ошириш ва рақамлаштириш, инвестициявий муҳитни юксалтириш, шунингдек, Оролбўйи минтақасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишларида лойиҳа ва тадбирларни амалга ошириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Европа томони Европа комиссиясининг 2021-2024 йилларда Ўзбекистонга 83 млн евро миқдорида мақсадли грантлар ажратиш, шунингдек, Оролбўйи минтақасини ривожлантириш мақсадида “Team Europe” ташаббуси доирасида Европа иттифоқига аъзо давлатлар билан биргаликда молиявий ва техник ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканлигини маълум қилди.