декабр 02, 2020 11:08 Asia/Tashkent
  • Еврокомиссия Ўзбекистонга «GSP+» преференциялар бош тизими бенефициари мақомини берди
    Еврокомиссия Ўзбекистонга «GSP+» преференциялар бош тизими бенефициари мақомини берди

Европа комиссияси Ўзбекистон томонидан “GSP+” преференциялар бош тизими плюс бенефициар - мамлакати мақомини олиш учун юборилган аризани тасдиқлади.

Мазкур қарор Европа комиссияси мониторинг гуруҳларининг Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат стандартларига риоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва самарали бошқарув соҳасидаги 27 халқаро конвенция талабларини бажараётгани тўғрисидаги ҳисоботлари асосида тасдиқланган.  Европа комиссияси Ўзбекистон республикаси “GSP+”да иштирок этиш мезонларига мувофиқ келиши тўғрисидаги хулосага келди ва уни ушбу тизимнинг бенефициарлари рўйхатига киритишни таклиф қилди.

Мазкур қарор энди кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Европа кенгаши ва Европа парламентига ҳавола этилади. Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ва экспортчилари ўз маҳсулотларини Европа бозорига экспорт қилишда бир томонлама тариф имтиёзларидан фойдаланишни бошлашлари мумкин. Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ЕИ мамлакатларига экспорт қилишлари мумкин бўлган товар позицияларининг сони 6200гача ошади.

Ёрлиқ