Шавкат Мирзиёев Еврокомиссия вице-президентини қабул қилди
Шавкат Мирзиёев 16 январ куни Европа Иттифоқининг Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас бошчилигидаги делегацияси билан учрашди.
Ўзбекистон президенти ва Еврокомиссия делегацияси учрашувида, ЕИ билан кўп қиррали шерикликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Долзарб минтақавий масалалар, шу жумладан Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Кейинги йилларда ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.
Кун сайтининг хабар қилишича. ЕИ ва Марказий Осиё ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича қўшма «йўл харитаси» амалга оширилмоқда. «Марказий Осиё - ЕИ» биринчи саммитини Ўзбекистонда ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.
Январ ойи охирида Брюсселда икки минтақанинг транспорт-коммуникациявий ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик инвесторлар форуми бўлиб ўтади. Ўзбекистон ва ЕИ мамлакатлари ўртасидаги савдо жадал ўсиб бормоқда, ўтган йили унинг ҳажми 30 фоизга ошган. Европанинг етакчи компаниялари иштирокида юқори технологик тармоқларда йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.