ДХХ: халқаро террористик ташкилоти тарафдорларидан яна бири Ўзбекистонга олиб келинди
(last modified Tue, 09 Nov 2021 06:28:47 GMT )
ноябр 09, 2021 11:28 Asia/Tashkent
  • ДХХ: халқаро террористик ташкилоти тарафдорларидан яна бири Ўзбекистонга олиб келинди
    ДХХ: халқаро террористик ташкилоти тарафдорларидан яна бири Ўзбекистонга олиб келинди

Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати ходимлари халқаро террористик ташкилотга алоқадорлиги учун қидирувда бўлган, 26 ёшли С.С.ни хориждан мамлакатга олиб келган.

ДХХ томонидан олиб келинган ушбу шахс интернет тармоғи орқали Сурия давлати ҳудудидаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террористик ташкилоти аъзоларининг таъсирига тушиб қолган. У ўзининг танишлари билан Telegram мессенжерида виртуал гуруҳ ташкил этиб, экстремистик оқимлар ва халқаро террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг «жиҳод»га чорловчи материалларини жойлаб, ўзаро муҳокама қилган. Шунингдек, улар Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилотига қўшилиш учун Ўзбекистондан чиқиб кетмоқчи бўлган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида уларнинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилган ҳамда 2018 йилнинг июнь ойида С.С. ва унинг жиноий алоқаларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан сайёр суд мажлиси ўтказилиб, С.С.га нисбатан инсонпарварлик принципини қўллаган ҳолда 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Бироқ С.С. Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш мақсадида айланма йўллар орқали давлат чегарасини кесиб ўтиб, Марказий Осиё давлатларининг бирига борган вақтида ҳибсга олинган.

Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ёрлиқ