Москвадаги ёнғинда оқибатида ҳалок бўлганлар ўзбекистонлик эканлиги аниқланди
Москва вилоятининг Солнечногорск районидаги қурилиш кабиналари шаҳарчасида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 4 нафар ва жароҳатланган 2 нафар мигрантлар Ўзбекисн фуқароари бўлган.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Москва вилоятининг Солнечногорск шаҳарчасидаги меҳнат мигрантлари яшайдиган турар жойда содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 13 ноябрь куни Москва вилоятининг Солнечногорск шаҳарчаси Прибрежная кўчасида жойлашган қурувчиларнинг вақтинча турар жойида ёнғин юз берган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ушбу ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари билан алоқа ўрнатган.
Ёнғин оқибатида ушбу вақтинча турар жойда яшаб келган меҳнат мигрантлари орасида 2 киши жароҳат олган ва 4 киши вафот этган.