Президент Мирзиёев маъмурий ислоҳот ўтказишга доир муҳим ҳужжатни имзолади
(last modified Wed, 24 Nov 2021 05:37:24 GMT )
ноябр 24, 2021 10:37 Asia/Tashkent
  • Президент Мирзиёев маъмурий ислоҳот ўтказишга доир муҳим ҳужжатни имзолади

Шу йилнинг 22 ноябрь куни Ўзбекистон Президентининг “2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги маъмурий ислоҳотлар дастурини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинди.

Президент 2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқишни мувофиқлаштирувчи республика комиссиясини (кейинги ўринларда – Комиссия) ҳамда қуйидагилар юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳини ташкил этишга фармойиш берди:

•    давлат бошқаруви органларининг мақомини белгилаш, тузилмаларини такомиллаштириш ва штат бирликларини мақбуллаштириш;•    давлат бошқаруви органлари фаолиятида рақамли технологиялар, очиқлик ва ДХШни ривожлантириш;•    давлат бошқаруви органларининг моддий-техника таъминотини такомиллаштириш;•    давлат бошқаруви органларининг кадрлар салоҳиятини такомиллаштириш;•    давлат бошқаруви органларида коррупциянинг олдини олиш;•    маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

Шунингдек 2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурининг лойиҳасини ишлаб чиқиш схемаси тасдиқланди. Ишчи гуруҳлари раҳбарларига Дастур лойиҳасига таклифлар асосий устувор йўналишларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилишини таъминлаш топширилди. 

Тайёрланган таклифлар тақдимот кўринишида Президент Администрациясига тақдим қилинади ҳамда уларга таҳлилий маълумотнома ва жадваллар, ривожланган мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш бўйича маълумотнома ва бошқа материаллар, шунингдек зарур ҳолларда, НҲҲ лойиҳалари илова қилинади. Президент Администрацияси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда ишчи гуруҳлари билан биргаликда тақдим қилинган тақдимот материалларини кўриб чиқади ҳамда Комиссияга киритади.

Комиссияга 2022 йил 1 мартга қадар 2022-2023 йилларда Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлашни назарда тутувчи Президент фармони лойиҳасини киритиш вазифаси топширилди.

Ёрлиқ