Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида ушлаб бериш тўғрисида битим имзоланди
октябр 18, 2016 13:44 Asia/Tashkent
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида ушлаб бериш тўғрисида битим имзоланди
17 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Афғонистон Ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббони билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди ва ҳамкорликни янада ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Учрашув доирасида вазирлар Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида ушлаб бериш тўғрисида битим имзолади.
Учрашувда Афғонистон элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий иштирок этди.
Ёрлиқ