ноябр 26, 2021 13:54 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон минтақадаги йирик лойиҳаларни муҳокама қилишди
    Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон минтақадаги йирик лойиҳаларни муҳокама қилишди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Имрон Хон билан телефон орқали мулоқотида,олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари ҳамда мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Покистон етакчилари минтақада йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Мулоқотлар фаоллашгани, икки томонлама товар айирбошлаш кўрсаткичлари сезиларли даражада ўсгани ва ишбилармонлар ўртасидаги кооперация кучайгани мамнуният билан қайд этилди.

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, фармацевтика ва кимё саноати, тўқимачилик ва қурилиш материаллари тармоқлари, бошқа соҳалардаги инвестиция лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ёрлиқ