ноябр 26, 2021 18:44 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Абдулазиз Камилов Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас билан мулоқот қилди
    Тошкентда Абдулазиз Камилов Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас билан мулоқот қилди

Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатга ташриф билан келган Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас билан учрашув ўтказди.

Йиғилишда Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли соҳалардаги асосий йўналишлари муҳокама қилинди.

Томонлар «Ўзбекистон – Европа иттифоқи» ҳамкорлик кенгашининг 16-йиғилиши ва «Европа иттифоқи – Марказий Осиё» шаклидаги 17-вазирлар учрашуви, шунингдек, мазкур тадбирлар доирасидаги икки томонлама музокараларнинг самарали натижаларини олқишлаган. Бўлажак тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилган.

Ўзбекистон билан Европа иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокаралар жараёни билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилгани айтилади.

Ёрлиқ