Тошкентдаги ётоқхонада содир бўлган ёнғинда 18 киши куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилди
(last modified Mon, 29 Nov 2021 06:09:36 GMT )
ноябр 29, 2021 11:09 Asia/Tashkent
  • Тошкентдаги ётоқхонада содир бўлган ёнғинда 18 киши куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилди
    Тошкентдаги ётоқхонада содир бўлган ёнғинда 18 киши куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилди

29 нобярь эрталаб соат 05:05да Сергели тумани Нилуфар 3-тор кўчасида “Uzmill” МЧЖ ҳудудида ишчилар учун жойлашган ётоқхонада бирламчи маълумотга кўра, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ва бунинг оқибатида ёнғин содир бўлганида 18 киши тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди.

Ёнғин юз берган жойда 43 нафар ишчи бўлган, ёнғин оқибатида улардан 18 нафари ҳар хил турдаги куйиш тан жароҳати билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилди. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ деб хабар бермоқда Спутник сайти.

Воқеа содир бўлган жойга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 05:08да етиб бориб, ёнғин соат 05:29да қуршаб олинди ва соат 05:43да батамом ўчирилди.

Ҳодиса тафсилотларини ўрганиш учун Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида Тошкент шаҳар ФВБ, ИИБ, ССБ, Ҳудудгаз таъминоти раҳбарларидан иборат тезкор тергов гуруҳи ташкил этилган.

“Бирламчи маълумотга кўра, ҳаво-газ аралашмасининг чақнашига газ қувурларининг носозлиги оқибатида хонага газ тўпланиши сабаб бўлган, - дейилган хабарда.

Ёрлиқ