Ўзбекистон ва Россия Бош вазирлари Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан муносабатларини муҳокама қилди
(last modified Tue, 30 Nov 2021 07:04:59 GMT )
ноябр 30, 2021 12:04 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Россия Бош вазирлари Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан муносабатларини муҳокама қилди
    Ўзбекистон ва Россия Бош вазирлари Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан муносабатларини муҳокама қилди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов россиялик ҳамкасби Михаил Мишустин билан телефон орқали мулоқотида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, саноат кооперацияси, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва транспорт инфратузилмаси соҳасидаги ўзаро алоқаларни муҳокама қилди.

«Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин Ўзбекистон ва Евросиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мавзусига алоҳида эътибор қаратди», — дейилади Россия ҳукумати хабарида. 

Кун сайтига кўра, жорий йил 28 октябрь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Евросиё иқтисодий комиссияси кенгаши раиси Михаил Мясникович билан учрашганди.

Ўшанда Ўзбекистон ва ЕОИИга аъзо давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш мақсадида ЕИК билан ҳамкорлик қилиш бўйича “Йўл харитаси”ни биргаликда ишлаб чиқишга келишилганди.

Унда савдо, саноат, божхона ва солиқ маъмуриятчилиги, техник жиҳатдан тартибга солиш, санитария ва фитосанитария стандартлари, энергетика, фармацевтика, меҳнат миграцияси ва бошқа соҳаларда ЕИК тегишли бўлинмалари ҳамда мамлакат вазирликлари ва идоралари ўртасидаги ҳамкорлик чора-тадбирлари акс этади.