Толибон ҳаракати Ўзбекистонни ҳарбий техникаларини қайтиришга чақирмоқда
Толибон ҳаракати Ўзбекистон ҳукуматининг Ашраф Ғани ҳукумати қулашидан кейин Ўзбекистон ҳудудларига ўтказилган бу мамлакат ҳарбий- техникаларини қайтаришга чақирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабарига кўра, Толибон муваққат ҳукумати бош вазири Мулло Абдулағани Бародар, Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматуллоҳ Эргашев билан учрашганида, дунё мамлакатлари Афғонистон халқининг муаммоларига ечим топилишини истасалар, Кобулнинг ҳозирги ҳукумати билан ҳамкорлик қилишлари керак деб айтди.
Ўзбекистон делегацияси раиси, Исматуллоҳ Эргашев ҳам бу учрашувда, Ўзбекистонга ўтказилган вертолётлар ва барча ҳарбий техникалар бўйича қарорлар халқаро ҳуқуқ нормалари асосида бўлишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз Афғонистонда Ашраф Ғани ҳукуматини қулаши ва мамлакат ҳокмиятини Тоибон қўлига ўтганидан кейин, Афғонистоннинг ўнлаб ҳарбий вертолётлари ва самолётлари Ўзбекистон ва Тожикистонга етказилганди.
Ўзбекистон томонидан электр энергиясини узлуксиз етказиш, Ўзбекистон-Афғонистон давлат чегараси иш тартибини давом эттириш, Мозори-Шариф халқаро аэропорти фаолиятини тиклашга кўмаклашиш, инсонпарварлик ёрдамини ўз вақтида кўрсатиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга юқори баҳо берилди деб хабар қилган Кун сайти.
Афғонистон томони Ўзбекистон ташаббуси билан бошланган Сурхон – Пули-Хумри электр узатиш линияси ва Мозори Шариф-Кобул-Пешовар темир йўли қурилиши каби инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни имкон қадар тезроқ бошлашга тайёрлигини тасдиқлади. Бу лойиҳалар мамлакатни минтақавий жараёнларга босқичма-босқич жалб этишнинг асосий омилига айланган интеграция ва ўзаро боғлиқликка хизмат қилади.