Шавкат Мирзиёев Россия Федерал хавфсизлик хизмати директорини қабул қилди
(last modified Thu, 02 Dec 2021 06:11:02 GMT )
декабр 02, 2021 11:11 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Россия Федерал хавфсизлик хизмати директорини қабул қилди
    Шавкат Мирзиёев Россия Федерал хавфсизлик хизмати директорини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Россия хавфсизлик хизмати директори Александр Бортниковни қабул қилди.

Александр Бортников давлат раҳбарига Россия президенти Владимир Путиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини Мирзиёевга етказди.

Ўзбекистон ва Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. 2021 йил 19 ноябрь куни Москва шаҳрида ўтган олий даражадаги икки томонлама учрашувнинг самарали натижалари юксак баҳоланди деб хабар қилмоқда Дарё сайти.

Хавфсизликка замонавий таҳдидларга, шу жумладан, терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчилик, кибержиноятлар, наркотрафик ва бошқа хавф-хатарларга қарши курашишда икки мамлакат ваколатли органлари ўртасидаги мунтазам алоқаларни давом эттириш ва амалий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Афғонистонда вужудга келаётган ҳолатдан келиб чиқиб минтақадаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Ёрлиқ