декабр 04, 2021 11:06 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти ва БАА бош вазири ўринбосари икки томонлама ҳамкорликлар масаласини муҳокама қилишди
    Ўзбекистон президенти ва БАА бош вазири ўринбосари икки томонлама ҳамкорликлар масаласини муҳокама қилишди

Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларининг бош вазири ўринбосари – президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон президенти БАА томонини миллий байрам – мамлакат ташкил топганининг 50 йиллиги билан қутлаб, дўст БАА халқига фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этган деб хабар қилган Кун сайти.

Кенг кўламли Ўзбекистон ва БАА ҳамкорлигининг стратегик йўналишларини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилгани айтилади.

Қўшма инновацион лойиҳалар ва молиявий-техник кўмак дастурларини амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, бунда Дубайдаги EXPO бутунжаҳон кўргазмасида ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топган мамлакатларимиз салоҳиятини ҳисобга олиш лозимлиги қайд этилди.

Истиқболли лойиҳаларнинг янги портфелини шакллантириш учун яқин фурсатда ҳукуматлар делегацияларининг икки томонлама учрашувларини ўтказишга келишиб олинди.

Ёрлиқ