Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлашни 10 миллиард долларга етказилади
Ўзбекистон ва Қозоғистон – иттифоқдош давлатларга айланидан кейин икки давлат президентлари учрашуви доирасида ўзаро товар айирбошлашни 10 миллиард долларга етказиш бўйича Амалий ҳаракатлар режаси ҳам имзоланди
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари ўртасидаги музокаралардан сўнг ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев ва Жомар Тўқаев Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларацияга имзо чекди.
Ҳужжатда қардош халқларнинг ҳаётий муҳим ва узоқ муддатли миллий манфаатлари, кўп қиррали шериклик салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш мақсади ўз ифодасини топган деб хабар беран кун сайти.
Маросимда имзоланган яна бир муҳим ҳужжат яқин 5 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлашни 10 миллиард долларга етказиш бўйича Амалий ҳаракатлар режаси бўлди. Унда икки мамлакат тармоқлари ва ҳудудлари учун қулай шароитлар яратиш кўзда тутилган.
Умуман, кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг деярли барча йўналишларини қамраб олган 22та ҳужжат имзоланди.
Бундан ташқари кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи президенти – элбоши Нурсултон Назарбоев билан учрашди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Элбошини мустақил Қозоғистон асосчисининг улкан хизматлари эътирофи сифатида декабрь ойининг биринчи санасида нишонланадиган байрам - Биринчи Президент куни билан самимий қутлади.