Ўзбекистонда 4 млн тонна радиоактив чиқинди мавжуд
(last modified Wed, 15 Dec 2021 06:59:27 GMT )
декабр 15, 2021 11:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда 4 млн тонна радиоактив чиқинди мавжуд
    Ўзбекистонда 4 млн тонна радиоактив чиқинди мавжуд

АОКАда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистонда 4 млн тонна радиоактив чиқинди мавжудлиги аниқланди.

Радиоактив чиқиндилар совет иттифоқи даврида уран конлари фаолияти натижасида тўпланиб қолган. Бу муаммо Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам мавжуд, масалан, Қозоғистонда — 240 млн тонна деб хабар берган Кун сайти

Ушбу чиқиндилар жойлашган ҳудудларни экологик соғломлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида Европа Тикланиш ва тараққиёт банки, Европа иттифоқи ҳамда қатор давлатларнинг ҳомийлиги ёрдамида 2 млн евро миқдорида биринчи грант ажратилиши бўйича қарор қабул қилинган.

Маълум қилинишича, радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти ўтказган текширувларда 1920 та камчилик аниқланган. Текширув давомида радиация ва ядро хавфсизлигини бузган 41 нафар ходим жавобгарликка тортилган.

Ёрлиқ