Ўзбекистон давлат бюджети харажатлари оширилди
Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни вазирлик ва идораларга ажратиладиган маблағларнинг миқдорини 2,22 триллион сўмга (қарийб 205,4 миллион доллар) ошириш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Бундан олдин Ўзбекистон молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров президент ва ҳукуматнинг таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, экспортни рағбатлантириш ҳамда бошқа «муҳим чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари доирасида давлат бюджети харажатларини яна 2,2 триллион сўмга ошириш режалаштирилганини хабар қилганди деб хабар қилган Дарё сайти.
Бундан ташқари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси харажатлари 2,5 триллион сўмга оширилмоқда. Шундан 1,1 триллион сўми президентнинг 2 декабрдаги қарори ижросини таъминлашга йўналтирилган. Мазкур ҳужжат билан Молия вазирлигига Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун 5 йил муддатга миллий валютада 100 миллион доллар эквивалентидаги маблағларни фоизсиз асосда ажратиш топширилди.