Ўзбекистонда табиий газни қайта ишлаш йирик заводи ишга туширилди
(last modified Sun, 26 Dec 2021 13:46:03 GMT )
декабр 26, 2021 18:46 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда табиий газни қайта ишлаш йирик заводи ишга туширилди
    Ўзбекистонда табиий газни қайта ишлаш йирик заводи ишга туширилди

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти Ғузор туманида барпо этилган Uzbekistan GTL заводини ишга тушириш маросимида иштирок этди.

Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида очилган янги корхона GTL, яъни "газни - суюқликка" технологияси асосида йилига 3,6 млрд метр куб табиий газни қайта ишлаб, 1,5 млн тонна тайёр маҳсулотлар - авиакеросин, дизель ёнилғиси, нафта, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватига эга деб хабар қилди Кун сайти.

Бундай завод шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда – Қатар, Нигерия, ЖАР ва Малайзияда барпо этилган.

Бу ерда йилига умумий қиймати 1 миллиард АҚШ доллари ёки 12,8 триллион сўмдан ортиқ импорт ўрнини босувчи нефть маҳсулотлари ва углеводород хомашёлари ишлаб чиқарилади.

UzGTL синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқариш лойиҳаси яратилишида Sasol (Жанубий Afrika), Haldor Topsøe (Дания), Chevron (АҚШ) ва Honeywell каби етакчи компанияларнинг илғор технологик ечимларидан фойдаланилди.