Ўзбекистон ва Эрон тўқимачилик маҳсулотлар экпорти бўйича ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон республикаси ва Эрон ислом республикаси тўқимачилик маҳсулотлари экпорт қилиш бўйича 5 миллион долларлик шартнома имзоладилар.
Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти Китоб тумани ҳокимининг ўринбосари Бахтиёр Каримов бошчилигида бу мамлакат делегацияси Теҳронга сафар қилган.
Бу ташриф жараёнида Ўзбекистон томони Теҳрон эскспортчилари уюшмаси ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги иқтисодий ва савдо ҳамкорикларини кенгайтиришга қаратилган давра суҳбатида ҳам қтанашди.
Ўзбекистон томони шунингдек Эрон томонига Қашқадарё вилояти ва Китоб туманининг инвестиция, иқтисодий ва савдо салоҳияти тўғрисида ҳисоботларни тақдим этди.
Теҳрон экспортчилар уюшмаси, Китоб тумани тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари ва Эронниг "Паймон густари тижорат фардо" компанияси суҳбатлари ортидан Эрон ва Ўзбекистоннинг тўқимачилик маҳсулотлари экспорти хусусида 5 миллион долларлик келишув имзоланди.