Январ 01, 2022 11:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»дир
    Ўзбекистон 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»дир

Шавкат Мирзиёев Янги йил муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида 2022 йилни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилишни таклиф этди. Давлат раҳбари янги йилга ном беришда кенг жамоатчиликнинг фикрлари ўрганилганини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев кўпмиллатли Ўзбекистон халқини, Янги – 2022 йил билан самимий муборакбод этди.

Ўзбекистон президенти "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" мамлакат ҳаётида ёрқин из қолдирганини таъкидлади.

“Бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва барқарорликни таъминлашга устувор аҳамият қаратамиз. 2022 йилда иқтисодиётимиз тармоқлари ва тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш эътиборимиз марказида бўлади. Аҳоли даромадларини кўпайтириш, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорини оширишга қаратилган муҳим ишларни давом эттирамиз”, - деди президент.

Бундан ташқраи Янги – 2022 йил кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли давлат ва жамоат арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.

Табрикномаларда давлат раҳбарига бахт-саодат ва янги муваффақиятлар, кўп миллатли Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Россия президенти Владимир Путин;

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин;

Қозоғистоннинг биринчи президенти – элбоши Нурсултон Назарбоев;

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов;

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон;

Қирғизистон президенти Садир Жапаров;

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев;

Беларусь президенти Александр Лукашенко;

Корея президенти Мун Чже Ин;

Япония бош вазири Фумио Кисида;

Германия Федерал президенти Франк-Валтер Штайнмаер;к Британия бош вазири Борис Жонсон;

Миср Араб президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;

Бирлашган Араб Амирликлари президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён;

Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;

Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев;

Россия бош вазири Михаил Мишустин;

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сергей Лебедев;

Евросиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович;

Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреев

Ёрлиқ