Самарқанд вилоятида ҳам «Жиҳодчилар» ва «Ҳизб ут-Таҳрир» тарғибчилари қўлга олинди
(last modified Sun, 16 Jan 2022 06:11:29 GMT )
Январ 16, 2022 11:11 Asia/Tashkent
  • Самарқанд вилоятида ҳам «Жиҳодчилар» ва «Ҳизб ут-Таҳрир» тарғибчилари қўлга олинди
    Самарқанд вилоятида ҳам «Жиҳодчилар» ва «Ҳизб ут-Таҳрир» тарғибчилари қўлга олинди

Самарқанд вилоятида «Ҳизб ут-Таҳрир» ва «Жиҳодчилар» экстремистик оқимларининг ғояларини тарғиб қилган шахслар

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати -ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда ички ишлар идоралари ходимлари ҳамкорлигида тадбир ўтказилган. Аниқланишича, иштихонлик 34 ёшли Р.М. «Ҳизб ут-Таҳрир» экстремистик оқимнинг Қирғизистондаги раҳнамоси билан алоқада бўлган деб хабар қилган Дарё сайти.

Қайд этилишича, Р.М. унинг кўрсатмаси билан ташкилот ғояларини интернет орқали тарғиб қилган ва ишга алоқадор ашёвий далиллар холислар иштирокида олиб қўйилган.

Шу билан бирга, Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчасида яшовчи 32 ёшли Б.Ж. ҳамда ургутлик 36 ёшли Х.С. «Жиҳодчилар» оқими раҳнамоларининг экстремистик мазмундаги материалларини ижтимоий тармоқда виртуал дўстларига тарқатиб келгани аниқланиб, қўлга олинди.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.