Ўзбекистонда ҳарбий вертолёт қулаб тушиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i6916-Ўзбекистонда_ҳарбий_вертолёт_қулаб_тушиши_оқибатида_9_киши_ҳалок_бўлди
Фарғонада ҳарбий вертолёт қулаб тушиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
октябр 20, 2016 12:17 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда ҳарбий вертолёт қулаб тушиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

Фарғонада ҳарбий вертолёт қулаб тушиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

2016 йилнинг 18 октябрь куни Фарғона вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг режа асосида парвоз қилган Ми-171 вертолёти ҳалокатга учради. Ҳалокат оқибатида 3 экипаж аъзоси ва вертолётда бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 6 ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ройтерз агентлиги "Ўзбекистон" телеканалига таяниб маълум қилган.

Вазирлик матбуот хизматининг маълумот беришича, авиаҳалокат сабабларини текшириш бўйича махсус комиссия ташкил этилган. 

"Ўзбекистон раҳбарияти ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради", дейилган хабарда.