Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Миллий мувофиқлаштирувчи кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон раислик қиладиган ШҲТ Миллий мувофиқлаштирувчи кенгашининг йиғилиши бошланди.
Чоршанба куни ярим онлайн ва ярим офлайн тарзда бўлиб ўтган очилиш маросимида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Жанг Мин, аксилтеррор зона тузилмаси ижроия қўмитаси раиси Руслан Мирзаев иштирок этди.
Учрашувда ШҲТга аъзо давлатлар вакиллари Ташкилотнинг Президентлар кенгаши ва бошқа органларининг бўлажак йиғилишларига тайёргарлик жараёни ҳамда имзоланадиган ҳужжатлар рўйхати лойиҳалари юзасидан фикр алмашдилар.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Миллий мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилиши 28 январга қадар давом этади.
Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига 2021-йил сентябридан буён раислик қилмоқда.