30 нафар Ўзбекистон фуқароси терроризмда айбланиб ҳибсга олинди
(last modified Thu, 27 Jan 2022 08:29:33 GMT )
Январ 27, 2022 13:29 Asia/Tashkent
  • 30 нафар Ўзбекистон фуқароси терроризмда айбланиб ҳибсга олинди
    30 нафар Ўзбекистон фуқароси терроризмда айбланиб ҳибсга олинди

Ўзбекистон хавфсизлик кучлари Тошкент шаҳрида “Тавҳид ва Жиҳод Катибаси” экстремистик ташкилотига аъзоликда гумон қилинган 30 нафар фуқарони қўлга олди.

Бу шахслар яқин кунларда Сурия ҳудудида фаолият юритаётган террорчилик ташкилотлари сафига қўшилиш мақсадида Тошкент шаҳрида йиғилишни режалаштирган эдилар.

Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати баёнотида айтилишича, “Тавҳид ва Жиҳод Катиба” экстремистик ташкилоти тарафдорлари сони 30 нафарга яқин, жумладан, ёшлар ҳам бор.

Айни пайтда бу одамларнинг бир қисми Андижон, Сархондарё ва Қашқадарё вилоятларидан Тошкентга ишлаш учун келган.