Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев авлат ташрифи билан Покистонга жўнаб кетди
(last modified Thu, 03 Mar 2022 11:09:36 GMT )
март 03, 2022 16:09 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев авлат ташрифи билан Покистонга жўнаб кетди
    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев авлат ташрифи билан Покистонга жўнаб кетди

ўзбекистон президенти, Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Имрон Хоннинг таклифига биноан бугун давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

2021 йил июлда Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилган эди. Бу галги ташрифда ушбу стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, савдо, инвестиция, саноат кооперацияси, транспорт, логистика, инфратузилма ва туризма соҳаларида амалий ҳамкорликни ривожлантириш чоралари муҳокама қилинади деб хабар қилган Дарё сайти .

Ўзбекистон ва Покистон расмийлари учрашувида, шунингдек, халқаро ва минтақавий маслалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади. Музокаралар натижаси бўйича қўшма декларация ва қатор ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Покистоннинг The Express Tribune нашри,  бу Шавкат Мирзиёев президент этиб сайланганидан буён ушбу давлатга илк ташрифи ҳисобланади ва у Ўзбекистон ва Покистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигига тўғри келмоқда деб ёзди.