Мирзиёев: Украинадан қайтган талабаларга Ўзбекистондаги олийгоҳларда ўқишини давом эттиришади
(last modified Sat, 05 Mar 2022 05:54:29 GMT )
март 05, 2022 10:54 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев: Украинадан қайтган талабаларга Ўзбекистондаги олийгоҳларда ўқишини давом эттиришади
    Мирзиёев: Украинадан қайтган талабаларга Ўзбекистондаги олийгоҳларда ўқишини давом эттиришади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев талабаларни бандлигини таъминлаш орқали уларнинг турмуш даражасини ошириш юзасидан видеоселектор ўтказди.

Видеослекторда Мирзиёев Украинадан олиб келинган талабаларга шароит яратиш тўғрисида гапирди.

«Бугунги кунда Украина олийгоҳларида 370 дан зиёд ёшларимиз таълим олмоқда ва шундан 200 га яқини Ватанга қайтарилди. Қолганларини ҳам яқин 1 ҳафтада қайтариш учун барча чораларни кўряпмиз», – деган Мирзиёев сўзларини Дарё сайти.

Ушбу талабаларнинг аксарияти тиббиёт, транспорт, авиация, иқтисодиёт, муҳандислик, IТ йўналишларида ўқишмоқда.

Олий таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, вилоят ҳокимлари бошчилигида комиссия ташкил этилиши белгиланди.

Комиссия бир ҳафта муддатда Украинадан қайтган талабаларни ўзимиздаги олийгоҳларда ўқишини давом эттириши учун барча шароитларни яратиб беради.

Бунда, Комиссия ўқишни Ўзбекистонда давом эттириш истаги бўлган талабаларни соддалашган тартибда кўчиришни ҳал этади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача ўн парвоз билан 2374 нафардан ортиқ ўзбекистонликлар Украинадан Польша орқали ўз ватанига қайтарилган