Ўзбекистонда расмий ишсизлик даражаси 9,6 фоизни ташкил қилди
(last modified Tue, 08 Mar 2022 05:42:17 GMT )
март 08, 2022 10:42 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда расмий ишсизлик даражаси 9,6 фоизни ташкил қилди
    Ўзбекистонда расмий ишсизлик даражаси 9,6 фоизни ташкил қилди

Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 январь ҳолатига ишсизлик даражаси 9,6 фоизни ташкил этиб, ўтган йил шу даврига нисбатан 0,9 фоизга камайган бўлса, 2021 йил январь-сентябрь ойларига нисбатан 0,2 фоизга ортди.

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат вазирлиги хабарига таяниб Кун сайтининг забар қилиича,  2022 йилнинг 1 январь ҳолати бўйича меҳнат ресурслари сони 19,3 млн кишини ташкил этиб, 2020 йил шу даврига нисбатан 1,1 фоизга ёки 202,6 минг кишига ошган. Иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони 13,5 млн кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 фоизга (299,3 минг кишига) ошган.

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатида расмий секторда банд аҳоли сони 6,1 млн кишини ташкил қилиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан юридик шахсларда банд бўлганлар сони 6,3 фоизга ёки 314,8 минг кишига ошгани кузатилди.

Норасмий секторда банд бўлганлар сони 5,8 млн кишини ташкил этиб, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига нисбатан 1,0 фоиз ёки 58,4 минг кишига камайган.