Ўзбекистон Термиз—Мозори Шариф—Кобул—Пешовар трансафғон темир йўли қуришни бошлади
(last modified Tue, 29 Mar 2022 07:40:24 GMT )
март 29, 2022 12:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Термиз—Мозори Шариф—Кобул—Пешовар трансафғон темир йўли  қуришни бошлади
    Ўзбекистон Термиз—Мозори Шариф—Кобул—Пешовар трансафғон темир йўли қуришни бошлади

Марказий Осиёни Покистон портлари билан боғловчи магистрал лойиҳа 5 миллиард долларга баҳоланмоқда. Унинг ёрдамида минтақадаги товарлар тез ва арзон дунё океанларига чиқиб бора олади.

Дарё сайтига кўра, Ўзбекистон экспорт ва импорт юкларининг Шарқий Осиё давлатларидан узлуксиз логистикасини ташкил этиш мақсадида Афғонистон ва Покистоннинг йирик транспорт-логистика компаниялари, Халқаро автомобиль ташувчилари уюшмаси ҳамда транспорт ва божхона идоралари вакиллари иштирокида 26–27 март кунлари Термиз шаҳрида транспорт масалалари бўйича уч томонлама ишчи гуруҳ учрашуви ўтказилган.

Учрашувда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон давлатлари ҳудуди бўйлаб автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари жараёнида юзага келаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш масалалари муҳокама этилган.

Spot’нинг Покистон инвестиция бўйича комиссияси раҳбари Муҳаммад Азфар Ахсанга таяниб  «Термиз—Мозори Шариф—Кобул—Пешовар темир йўли минтақанинг келажаги учун бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин» деб ёзди.