Мирзиёев: Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётган корхоналарга имтиёз берамиз
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида 31 март куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Бир қатор МДҲ давлатлари билан ҳамкорлик қилаётган маҳаллий корхоналарга имтиёзлар берилишини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев хусусан, қуйидаги имтиёзлар ҳақида айтиб ўтди
йил якунига қадар Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётган корхоналарга дебитор қарздорлиги учун жарима қўлланилмайди;
ушбу мамлакатлар билан ишлаётган экспортчиларнинг банк кредитлари бўйича қарздорлиги узайтирилади, пеня ва жарималар ундирилмайди.
Ундан ташқари барча корхоналар учун хориждан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинган хом ашё, асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмларга божхона имтиёзларини қўллаш даври ҳозирги 6 ойдан 1 йилгача узайтирилади.
Президент шунингдек, Тошкент инвестиция форумида эришилган кўп миллиардлик шартномаларни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистонда ўзбизнесини бошлаш ёкиривожлантириш бўйича ташаббус қилган чет эллик бизнесменларга ёрдам бериш вазифаларини қўйди.