Зуҳриддин Қодиров Ўзбекистон тарихида жаҳон чемпиони бўлган илк қиличбоз
БААда ўтаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи куни ўзбекистонлик спортчи учун тарихий санага айланди.
Ўзбекистонлик саблячи Зуҳриддин Қодиров ғалаба қозониб, Ўзбекистон тарихида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк қиличбоз бўлди.
Ўсмирлар тоифасида сабля қуролида баҳс олиб борган Зуҳриддин Қодиров Канада, Миср, Венгрия, АҚШ ва финалда Германия вакиллари устидан ғалаба қозонган ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
“Таъкидлаш керак, бу мустақил Ўзбекистон тарихига Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган қиличбозлик йўналиши бўйича жаҳон чемпионатларидаги биринчи олтин медаль сифатида тарихга кирди”, - дейилган Спортни ривожлантириш вазирлиги хабарида.