Паспорт мустаҳкамлиги бўйича Ўзбекистон 63-ўринни эгаллади
(last modified Tue, 05 Apr 2022 05:03:05 GMT )
апрел 05, 2022 10:03 Asia/Tashkent
  • Паспорт мустаҳкамлиги бўйича Ўзбекистон 63-ўринни эгаллади
    Паспорт мустаҳкамлиги бўйича Ўзбекистон 63-ўринни эгаллади

Паспорт кучи бўйича Ўзбекистон 6 поғона юқорилаб, 63-ўринни эгаллаб турибди

Ўзбекистоннинг паспорт индекси 4 тага юқорилаб 67 индекс бўлди. Мамлакат индекси қанчалик баланд бўлса, мамлакат паспорти ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади деб хабар қилган Дарё сайти. 

Рейтингга Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо 193 та давлат, шунингдек, 6 та ҳудуд — Тайван, Макао, Гонконг, Косово, Фаластин ҳудуди ва Ватикан киритилган.

Ўзбекистон паспортига эга бўлган фуқаролар 23 та давлатга визасиз, яна 42 та давлатга эса етиб боргандан кейин визани олишлари мумкин. Ўзбекистонликлар 131 та давлатга фақат тегишли виза билан киришлари мумкин.

Дунёдаги энг кучли паспорт БАА фуқароларига тегишли бўлди. Улар учун 110 та давлатда визасиз режим мавжуд, яна 53 та давлатда визани етиб боргандан кейин олиш мумкин.

Афғонистон охирги ўринни эгаллади. Ушбу мамлакат фуқаролари учун визасиз режим фақат 4 та давлатда амал қилади, яна 31 давлатда виза келгандан кейин олиниши мумкин.