апрел 17, 2024 12:27 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Тошкентга келди. Ўзбекистон -Саудия махсус паспорт эгаларига визада енгиллик берилади
    Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Тошкентга келди. Ўзбекистон -Саудия махсус паспорт эгаларига визада енгиллик берилади

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари дипломатик ва махсус паспорт эгаларини ўзаро қисқа муддатли виза талабларидан озод этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни имзолади.

Спутник сайтининг Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов сўзларига таяниб бу ҳақда хабар берди.

Хабарга кўра,   Тошкентга ташриф буюрган Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири, шаҳзода Файсал бин Фархон Ол Сауд ўзбекистонлик ҳамкасби  Бахтиёр саидов билан мулоқот қилди.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони учрашувда икки давлат ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик ва кенг қамровли шериклик муносабатларини амалий бойитишга алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқотдан минтақавий кун тартиби ва кўп томонлама платформалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари ҳам ўрин олди.

“Дипломатик ва махсус паспорт эгаларини ўзаро қисқа муддатли виза талабларидан озод этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни имзоладик”, — дея ёзди,  Саидов ўзининг Telegram-каналида

Ёрлиқ